Луис Суарес “Ливерпуль” ҳақида нималар деди?

 

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес собиқ клуби “Ливерпуль” ҳақида фикр билдирар экан, мерсисайдликлар доимо ЕЧЛда ўйнаши кераклигини таъкидлади.

“Клоппнинг “Ливерпуль”га киришиб кетиши учун кўп вақт кетмади, деб айта оламан. У мавсумни ажойиб тарзда ўтказди.

Келаси мавсум янада яхшироқ ўтиши лозим. Сабаби, “Ливерпуль”да тажрибали мураббий бор. Клоппда вазиятни ўзгартира оладиган кўплаб футболчилар мавжуд.

Ишонч билан айта оламанки, “Ливерпуль” доимо Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этиши лозим”, – дейди уругвайлик форвард.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!