Луис Суарес: “Реал”га урган 4 та голни “ПСЖ”га ҳам ура оламиз

 

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес ПСЖга қарши ЕЧЛ нимчорак финал жавоб ўйинидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Дастлабки ўйинда “Барселона” Парижга сафар уюштириб, кутилмаганда 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйганди.

“Олдимизда қийин вазифа турибди. 0:4 ҳисобидан чиқиб кетиш осон эмас. Аммо тарих яратиш учун бор кучимизни берамиз. Уддалаб бўлмас ишнинг ўзи йўқ. “Реал”га урган 4 та голни ПСЖга ҳам ура оламиз”, – деди Суарес.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” 2015/16 йилги мавсумда Ла Лига 12-турида “Реал”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

“Барселона” – ПСЖ ўртасидаги нимчорак финал жавоб ўйини 8 март куни “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!