Луис Суарес энг ёмон кўрадиган жамоаси номини айтди: Бу “Реал” эмас

“Барселона” клуби ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес энг ёмон кўрадиган клуб номини айтди.

“Энг ёмон кўрадиган клубим – “Атлетико Мадрид”. Бу жамоани жиний суймайди. Уларга қарши ўйинда кўп асабийлашаман. Улар сафида ҳамюртим Диего Годин ҳам бор. У доим мени қўриқлайди ва жаҳлимни чиқаради. Мен ҳам унга жавобан шундай муносабатда бўламан”, – деди Луис Суарес.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Луис Суарес каталонияликларнинг барча мусобақаларида 59 та гол уришга муваффақ бўлганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!