Луис Суаресни нега "Реал"га олишмаган?

20 март, 18:05 776

Луис Суаресни нега

 

Бугунги кунда "Барселона" сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келаётган уругвайли футболчи Луис Суарес ўз вақтида каталонияликларнинг ашаддий рақиби "Реал"дан таклиф олганини айтганди.

Энди бу трансфер нега "ўхшамай" қолгани фош бўлди.

Маълумотларга қараганда, 2013-2014 йилги мавсумда Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиққан мадридликлар ўша вақтда "Ливерпуль"да ўзини кўрсатиб келаётган Луис Суаресни олишга жуда яқин келган эди. Бироқ, ўша йиллари "Реал"ни бошқарган италиялик мутахассис Карло Анчелотти бу трансферни тўхтатиб қўйди.

Карло Анчелотти "Реал" етакчисига айланган Криштиану Роналдуга фақатгина Карим Бензема ёрдам бера олади деган қарор келган ва ҳужумда Луис Суаресни ўйнатиш фикридан воз кечган. Бунинг оқибати Луис Суарес трансфери барбод бўлган.

Шундан сўнг Луис Суарес "Барселона" таркибига қўшилди ва йилдан йилга ўзини кўрсатиб келмоқда.

SPORTS.uz