Луиш Фигу: Мен "Реал" мухлисиман

“Барселона” ва “Реал” клублари собиқ футболчиси Луиш Фигу бугун бўлиб ўтадиган “Эл-Класико” олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен – “Реал” мухлисиман ва умид қиламанки, у доимо ғалаба қозонади. Нафақат, бу баҳсда, балки бошқа турнирларда ҳам.

Зиданни мураббий бўлади  деб ҳеч ким ўйламаган эди. Ўйлашимча, Зиданда “Реал”да кўп йиллар ишлаш учун барча нарса мавжуд. Умид қиламанки, у лавозимида узоқ йиллар қолади”, – деб айтиб ўтди Фигу Goal нашрига.

Маълумот учун, Испания Ла лигаси 17-туридан ўрин олган “Реал” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги учрашув бугун  Тошкент вақти билан соат 17.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!