Луиш Фигу: Роналду ҳам, Месси ҳам юқори иқтидор соҳиби

29 май, 16:00 292

Луиш Фигу: Роналду ҳам, Месси ҳам юқори иқтидор соҳиби


“Барселона” ва “Реал” клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси ва “Реал” етакчиси Криштиану Роналду битта даражада эканлигини айтиб ўтган. Унинг сўзига кўра, улардан бирини кучлироқ деб ажратиш мумкин эмас.

Ҳар иккиси ҳам жаҳоннинг энг яхши ўйинчилари. Улардан бирини энг яхши деб айтиш жуда қийин. Якунда эса Роналду ва Месси жаҳондаги барча индивидуалл совринларни қўлга киритган. Бу уларнинг иккиси ҳам футболда юқори иқтидор эканлигини англатади. Мен уларнинг бирини яхши деб айта олмайман, – дея Фигунинг сўзларини келтиради Goal нашри.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.