Лукаку 3та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин (фото)

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку “Брайтон”га қарши бўлиб ўтган баҳсда рақиб ҳимоячиси Гаэтан Бонгга атайин зарба бергани учун 3та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда Fox Sports нашри хабар бермоқда.

Айтиш лозимки, кечаги баҳсдаги вазиятларнинг бирида бельгиялик футболчи рақиби оёғига икки маротаба зарба берди, бироқ, ушбу ҳолат учрашув ҳаками Нил Суорбрикнинг диққат марказидан четда қолди. Энди ҳакам ушбу ҳолат юзасидан бугун ўз жавобини айтиши керак. Агар у ростдан ҳам ушбу вазиятни кўрмай қолганини айтса, у ҳолда Англия футбол ассоциацияси видеотакрорлар асосида Лукакуни жазолаш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, агар Лукаку 3та ўйинга четлатилса, у «Уотфорд», «Арсенал» ҳамда «Манчестер Сити» каби жамоаларга қарши муҳим ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!