Лукаку “Челси”га қайтишга яқин

7 апрель, 23:55 404

Лукаку “Челси”га қайтишга яқин

Бельгиялик форвард Ромелу Лукаку “Челси”га қайтишга яқин турибди. Бу ҳақда италиялик журналист Массимо Марианелла хабар тарқатмоқда.

“Айтишим мумкинки, Лукакунинг “Челси”га трансфер қилиниши деярли ҳал бўлган”, - дейди Марианелла Sky Sport Italia нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Лукаку 2011-2014 йилларда айнан “Челси” шарафини ҳимоя қилган. 2014 йилда эса “Эвертон” Ромелуни 32 млн евро эвазига “аристократлар”дан сотиб олган эди.