Лукаку МЮга ғалаба келтирди (видео)

444

Лукаку МЮга ғалаба келтирди (видео)

Кеча оқшом Англия Премьер-Лигасида 17-тур ўйинлари давом эттирилди. "Манчестер Юнайтед" бу тур ўз майдонида "Борнмут"ни қабул қилди.

Ўтган тур Манчестер дербисида мағлубиятга учраган Жозе Моуриньо шогирдлари бу тур очко йўқотишга ҳақлари йўқ эди. Шу боис, мезбонлар илк дақиқаларданоқ ҳужумкор ўйин намойиш этишди ва бунинг самараси ўлароқ 25-дақиқада Ромелу Лукаку ҳисобни очди.

Бу бельгиялик футболчининг сўнгги 10 тур ичида киритган иккинчи голи бўлди ва ушбу гол "қизил иблислар"га 3 очко келтирди.
Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.