Лукаку кутилмаганда "Эвертон"ни чув туширди

15 март,2017, 08:55 642

Лукаку кутилмаганда

 

 

"Эвертон" тўпурари Ромелу Лукаку ўзига суперклублардан қизиқиш бўлаётган бўлса-да, жамоада қолишини таъкидлаган эди. "Эвертон" ўз ҳужумчисидан мамнун ҳолда унга янги шартнома тайёрлади ва ҳужумчига ҳафтасига 140 минг фунт миқдорида маош белгилади.

Кутилмаганда Ромелу Лукаку бу шартномани имзолашдан бош тортди. 23 ёзли бельгиялик футболчи бу қарорини тез орада кучлироқ клубга ўтиш истаги билан изоҳлади.

Лукакунинг "Эвертон" билан амалдаги шартномаси яна икки йил давом этади.

SPORTS.uz