Лукакуни жазолашмайди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку “Брайтон”га қарши баҳсда ҳимоячи Гаэтан Бонгга зарба йўллагани учун жазоланмайди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Вазиятларнинг бирида Лукаку рақиб жарима майдони ичида рақиб футболчисга оёғи билан зарба берди. Бироқ учрашув ҳаками Нил Суорбрик буни кўрмай қолди.

Илгарироқ, белгиялик форвард 3 та ўйинга дисквалификация қилиниши борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!