Лукакунинг "МЮ"га кўчиб ўтиши АПЛ тарихидаги энг қиммат трансфер бўлди

Ромелу Лукакунинг “Эвертон”дан “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтиши АПЛ тарихидаги энг қиммат трансфер бўлди.

Таъкидлаш керакки, 24 ёшли бельгиялик футболчининг компенсация суммаси 75 млн фунтни ташкил қилади. Аммо, Лукакунинг трансфери МЮга жами ҳисобда 100 млн фунтга тушиши мумкин. Шундан 15 миллиони бонуслар ҳисобидан бўлса, яна 10 миллион эвазига “қизил иблислар” Уэйн Рунини “Эвертон”га текинга бериб юборишади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамгача АПЛ тарихидаги энг қиммат трансфер Рахим Стерлингга тегишли эди. Айнан у 2015 йил “Ливерпул”дан “Манчестер Сити”га 49,5 млн фунтга кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!