Ляказетт “Лион”ни тарк этмайди

15 май, 15:25 158

Ляказетт “Лион”ни тарк этмайди


Франциянинг “Лион” клуби ҳужумчиси Александр Ляказетт жамоадан кетишни истамаётир. Аввалроқ клуб президенти Жан-Мишель Оляс футболчининг қолиш-қолмаслиги 50х50 деган эди.

– Мен жамоага ёрдам бераётганимдан бахтлиман. Аммо “Лион” мусобақа жадвалида юқорига кўтарилиши учун кўпроқ ёрдам бермоқчиман. Бу мавсум мен анча ўсдим. Келажагим ҳақида гапирсам, у ҳар доим олдинга кетмоқда, аммо мен ҳеч қаерга кетмайман, – дейди Ляказетт Goal нашрига.

25 ёшли футболчининг “Лион” билан тузган шартномаси 2019 йил ёзида якунига етади. Франциялик ҳужумчига “Атлетико” ва Дортмунднинг “Боруссия” клублари қизиқиш билдирмоқда.