Ляказетт кетар чоғида "Лион" тарихига ўз исмини муҳрлаб қўйди

21 май, 11:15 364

Ляказетт кетар чоғида

Хабарингиз бор, кеча Франция чемпионатининг ҳам сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Шу куни ўз майдонида “Ницца”ни қабул қилган “Лион” 3:3 ҳисобида жангавор дуранг қайд этди.

Эътиборлиси, майдон эгалари аъзоси Александр Ляказетт ушбу учрашувда ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйишга эришди. Таъкидлаш керакки, унинг иккинчи урган голи “Лион” сафида киритган 100-голи бўлиб тарихга кирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қатор ОАВлар Ляказеттнинг ёзда “Лион”ни тарк этиши ва Мадриднинг “Атлетико” клубига кўчиб ўтиши борасида хабарлар тарқатган эди.