Ляказетт қайси жамоага ўтишга қарор қилгани маълум бўлди

26 июнь, 22:43 522

Ляказетт қайси жамоага ўтишга қарор қилгани маълум бўлди

Франциянинг “Лион” клуби президенти Жан-Мишель Олас ҳужумчи Александр Ляказет қайси жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Барча яхши билади. “Атлетико” унинг учун 53 млн евро ва яна бонус тариқасида 13 млн таклиф қилди. Бу умумий 65 млн евро деганидир. “Арсенал”дагилар ҳам буни яхши билишади. Мавсум давомида 25-30 та гол киритадиган футболчининг нарҳи бундан кам бўлмайди.

“Арсенал” вариантини ўйламаяпман. Фақат “Атлетико” қишга қадар янги футболчини рўйҳатдан ўтказа олмайди. Ҳозирда эса Ляказеттни сотишнинг менга қизиғи йўқ. “Атлетико” ҳам 1 январдан сўнг уни қўлга киритиши мумкин.

Мен Венгерни Франция – Англия ўйинида кўрдим. “Арсенал”нинг қизиқишини ҳам яхши биламан. Аммо шуни айтишим мумкинки, биз унга муносиб ўринбосар топмаст эканмиз, у ҳеч қаерга кетмайди”, – деб айтиб ўтди клуб президенти.