Лёв: Бауэр Россия фуқаролигини қабул қилмоқчи? Бу унинг иши

28 июнь, 17:15 519

Лёв: Бауэр Россия фуқаролигини қабул қилмоқчи? Бу унинг иши

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв  «Вердер» клуби ҳимоячиси Томас Бауэрнинг Россия фуқаролигини қабул қилмоқчи эканлиги ҳақидаги хабарларга ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бауэр ҳозирча бизнинг сафимиздан жой олмаган, шундай экан бу савол ўринсиз ва бу борада муаммо йўқ. Агар футболчи фуқаролигини алмаштирмоқчи бўлса, бу унинг иши. Бизда аввал ҳам бундай ҳолатлар кузатилган. Албатта, биз ёш футболчиларни доимо кузатиб борамиз, аммо, агар улар фуқаролигини алмаштиришни хоҳлашса, биз уларга босим ўтказмаймиз. Қайтараман, Бауэр ҳозирча бизнинг режаларимизга кирмайди”, - дейди Лёв.

Маълумот учун, 22 ёшли Томас Бауэр асли қўшни Қозоғистонда туғилган бўлиб, 2010 йилдан буён Германияда истиқомат қилади. Футболчи Германи U-20 терма жамоасида шу кунгача 20та учрашув ўтказган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.