Лёв Конфедерациялар кубогининг фаворити қайси жамоа эканлигини айтди

14 июнь, 10:24 258

Лёв Конфедерациялар кубогининг фаворити қайси жамоа эканлигини айтди

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв бўлажак Конфедерациялар кубогида қайси жамоанинг имкониятларини юқори баҳолашини айтиб ўтди.

“Фаворти Чили. Бу жамоа яхши тайёргарлик кўрди.

Нима бўлганда ҳам, бизнинг бу турнирдаги асосий мақсадимиз, футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти беришдан иборат. Мен ёш футболчиларимга ўйнаш учун кўпроқ вақт бермоқчиман. Бу турнирдан мен оладиган ягона нарса шу”, – деб айтиб ўтди немисла устози.