Лёв кимлар мундиалга чақирилишини маълум қилди

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв германиялик ҳеч қайси футболчига ЖЧ-2018 да жой  кафолатланмаганлигини маълум қилди.

- Биз ўтган сафар мундиалда ғолиб чиққан футболчиларни бу сафар ҳам таркибга жалб этсак, бўлар эди. Бироқ биз ўзимизни ЖЧда қулай сезишни истамаймиз.

Гётце ва Гюндоган каби футболчилар таркибдан тушиб қолишлари мумкин. Мен фақат олдинда турган мавсумда футболчиларим қандай ўйнаганлигига эътибор қиламан.

Энди, ҳамма билади. Ким ЖЧга боришни истаса, мавсумни ажойиб ўтказиши лозим, – деб айтиб ўтди Лёв Bild нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!