Лёв нимадан норози?

11 июнь,2017, 20:11 614

Лёв нимадан норози?

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв немис мухлисларининг Сан-Маринога қарши баҳсда “РБ Лейпциг” футболчиси Тимо Вернерга нисбатан хуштакбозлик қилишганидан норозди эканлигини айтиб ўтди.

“У йиқилди. У хато қилди ва ноҳақ эканлигини билди. Аммо биз жуда ёш футболчи ҳақида гапирмоқдамиз. Терма жамоада ўйнайдиган футболчи ва фаолиятини энди бошлаётган, мавсум давомида 21 та гол киритган футболчига нисбатан бундай ҳаракатлар ярашмайди. Бу шунчаки, яхши эмас”, – деб айтиб ўтди Лёв Goal интернет нашрига.

Мухлисларнинг Вернерга ҳуштакбозлик қилишларига сабаб шуки, футболчи ўтган йили қишда “Шальке-04”га қарши баҳсда симуляция ишлатган ва ҳакам гельзенкирхенликлар дарвозаси томон пенальти белгилаган эди.