Люк Шоу ва Эшли Янг МЮнинг ёшлар жамоасида ўйнашди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Люк Шоу ва ярим ҳимоячиси Эшли Янг жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиб, аллақачон майдонга тушишга ҳам улгуришди.

Аниқроғи, кеча ҳар иккала футболчи "Суонси Сити" ёшларига (U23) қарши "Манчестер Юнайтед" ёшлари (U23) таркибида майдонга тушишди. Баҳс эса 1:1 ҳисобида якунланди. Шоу ҳамда Янг ушбу ўйинда 58 дақиқадан ҳаракат қилишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!