MLS клуби 5 ёшли болакай билан шартнома имзолади (видео)

АҚШнинг “Портленд Тимберс” клуби 5 ёшли дарвозабон Деррик Теллес билан шартнома имзолади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш лозимки, Теллес рамзий маънода МЛС тарихида шартнома имзолаган энг ёш футболчи бўлди. Унинг 25 сентябрда “Орландо Сити” клубига қарши ўйин қайдномасига киритилиши режалаштирилган. 

Таъкидлаш лозимки, бу лойиҳа ўлимга олиб борувчи касалликкка чалинган болаларни орзусини рўёбга Make-A-Wish халқаро ҳайрия ташкилоти кўмагида амалга оширилди. Теллес ҳам бош мия саратони ҳасталигига учраган. Болакай “Портленд Тимберс”нинг ашаддий мухлиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!