ММА: Ўзбек жангчиси Махмуд Мурадов рақибини 3-раундда нокаутга учратди (фото ва видео)

30 апрель,2017, 13:50 3710

ММА: Ўзбек жангчиси Махмуд Мурадов рақибини 3-раундда нокаутга учратди (фото ва видео)


Аралаш яккакураш жангларида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик спортчи Махмуд Мурадов ўзининг навбатдаги жангини Чехия пойтахти Прага шаҳрида ўтказди.

Махмуд Мурадов ХFN мусобақаси чемпионлигига номзодлик учун кечган жангда анчайин кучли грузиялик Шота Гвасалиага (6-2) қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли ва муросасиз кечган жангда Махмуд ўз устунлигини намойиш этиб, рақибини 3-раунднинг ўзидаёқ техник нокаутга учратди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили декабрда Махмуд бразилиялик Давид Рамирес билан бўлган қарама-қаршиликда жароҳат олиб жангни давом эттира олмаган эди. Махмуд шу вақтгача 10 марта рингга чиқиб, шулардан 7тасини ўз фойдасига ҳал қилган.

Маълумот учун: X Fight Nights MMAнинг янги, профессиональ ва ўз-ўзини молиялаштирадиган лигаси ҳимобланади. XFN ареналарида жаҳон даражасидаги энг яхши жангчилар ўзаро тўқнаш келадилар. XFN спортда энди порлаётган юлдузлар ажойиб имконият ҳамдир.