МТЖ йиғини сабаб Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал жавоб ўйинларини санаси ўзгарди

 

Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақасининг чорак финал жавоб ўйинларининг ўтказилиш санаси ўзгарди ҳамда ярим финал дастлабки учрашувларининг кунлари белгиланди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

Дастлабки режага кўра, «Бунёдкор» – «Нефтчи» жавоб учрашуви 25 июль куни, «Локомотив» – «Бухоро» ва «Қўқон-1912» – «Насаф» жавоб ўйинлари 26 июль куни бўлиб ўтиши керак эди.

Мусобақа чорак финалида иштирок этаётган клублар сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам борлиги, миллий терма жамоа 17–23 июль кунлари хорижда йиғин ўтказиши ҳамда футболчилар қайтиб келгач тикланиши учун етарлича вақтга эга бўлиши мақсадида чорак финал жавоб ўйинларини тегишли равишда 27 ва 28 июль саналарида ўтказишга қарор қилинди.

Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал 
Жавоб ўйинлари

27 июль (пайшанба)

«Бунёдкор» – «Нефтчи»

 28 июль (жума)

«Локомотив» – «Бухоро»

«Қўқон-1912» – «Насаф»

Шунингдек, мусобақанинг ярим финал ўйинлари кунларига аниқлик киритилди.  

Ўзбекистон Кубоги, 1/2 финал
Дастлабки учрашувлар

31 июль (душанба)

«Динамо» – «Бунёдкор» / «Нефтчи» урчашуви ғолиби

 2 август (чоршанба)

«Локомотив» / «Бухоро» учрашуви ғолиби – «Қўқон-1912» / Насаф» учрашуви ғолиби  

Ярим финалнинг дастлабки ўйинлари мезбони қуръадан кейин маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!