МХЛ. Свитерлар рейтинги

24 апрель, 12:43 368

Ўхшаш хабарлар

МХЛ. Свитерлар рейтинги

Қизиқ, машҳурлик ўзи мавҳум нарса-ю, лекин уни ҳам ўлчаш мумкин. Қўшиқчиларнинг машҳурлиги концертларга сотилган билетлар, албомлар, дисклар миқдори билан ўлчанса, спортчиларда бу жараён сотилган футболкалар миқдори билан белгиланади. 

МХЛ сайти жорий йил чемпионати мобайнида  лиганинг расмий  дўконида свитерлари энг кўп сотилган хоккейчилар топ ўнталигини тақдим қилди.

Евгений Малкин. Питтсбург.

Афсуски, Малкинга ўнталикдан жой насиб этмади, у ҳозирча  15-ўринда. Аммо у “Питтсбург”нинг иккинчи рақамли юлдузи эканлиги аниқ. Ундан олдинги ўринни “Пингвинс” вакили эгаллаб турибди.

10. Райан Макдона. “Рейнджерс”

НХЛ рўйхатида фақатгина учта ҳимоячи мавжуд: Макдона, Гостисбеера (12-ўрин) ва Крис Летанг (16-ўрин). Улар орасида энг машҳури, шубҳасиз, Райан.

9. Клод Жиру. “Филадельфия”

Бу йил у учун муваффақият олиб келмади, унинг ҳисобида атиги 14 та гол ва 58 очко бор. Шунга қарамай, унинг свитери ҳали-ҳануз мухлислар орасида машҳур.

8. Владимир Тарасенко. “Сент-Луис”

Владимирни ҳеқ қандай иккиланишсиз НХЛ юлдузи деб аташ мумкин. Унинг свитерлари мавсум бошиданоқ талаш бўлиб келмоқда.

7. Александр Овечкин. “Вашингтон”

Овечкиннинг ўнталикка кириши аввалданоқ кутилган эди. Сал пастроқдан жой олганини айтмаса, ҳаммаси жойида.

6. Коннор Макдевид. “Эдмонтон”

Коннорнинг машҳурлигига ҳеч шубҳаланмаса ҳам бўлаверади. Чунки унинг фамиляси туширилган кийимлар ҳали лига бошланмасиданоқ, мухлислар эгнида пайдо бўлиб улгурган эди. Йилдан йилга унинг свитерлари ишқибозлар орасида талаш бўлмоқда.

5. Хенрик Лундквист. “Рейнджерс”

Ҳеч бир дарвозабоннинг свитерлари Лункдвистники каби машҳур бўлган эмас.

4. Остон Мэттьюс. “Торонто”

Остон бундай рейтингларда илк бор намоён бўлмоқда. Ҳар ҳолда бошланиши чакки эмас. Ҳатто, кейинги йили Остон биринчилик учун Макдевид билан ҳам беллашиши тахмин қилинмоқда. 

3. Жонатан Тейвс. “Чикаго”

Ўтган йили унинг свитерлари пешқадамликни қўлга киритган эди. Бу йилги кўрсаткич свитернинг унчалик яхши дизайнга эга эмаслиги натижаси бўлса ажаб эмас.

2. Патрик Кейн. “Чикаго”

Патрик икки йилдан бери  ушбу рўйхатда иккинчиликни мустаҳкам эгаллаб келмоқда.

1.Сидни Кросби. “Питтсбург”

Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Охирги йилларда Кросби  жамоа капитани ролида Стэнли Кубоги, Жаҳон Чемпионати Кубокларини қўлга киритиб келмоқда. “Питтсбург” мухлиси бўлмаганларнинг уйида ҳам Кросби свитерларини учратиш мумкин.

Саодат Абдурахманова таржимаси 

Манба: sports.ru