МЮ» Линделёфни тарбиялаган клубни ҳам бойитди

15 июнь, 23:17 273

Ўхшаш хабарлар

МЮ» Линделёфни тарбиялаган клубни ҳам бойитди

Куни кеча «Манчестер Юнайтед» клуби «Бенфика»дан ҳимоячи Виктор Линделёфни сотиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Линделёфнинг илк жамоаси «Вастерас» футболчини «Бенфика»га 53 минг фунтга сотган. Бироқ келишувда, Линделёфнинг кейинги трансферидан тушган маблағнинг 20 % швед клубига берилиши ҳақида алоҳида банд бўлган экан.

Айнан шу сабабли, «Вастерас» собиқ футболчисини деб, қўшимча 3,6 млн фунтга эга бўлди.

Швеция учинчи дивизионида ўйнайдиган жамоа учун бу мисли кўрилмаган даражадаги катта пул саналади. Зеро, «Вастерас» бутун тарихи давомида 100 минг фунт ёки ундан қиммат турадиган футболчини бирор марта ҳарид қилмаган.