“МЮ”, “Барселона” ва “Манчестер Сити” ПСЖ футболчиси учун курашмоқда

1 май,2017, 14:30 487

“МЮ”, “Барселона” ва “Манчестер Сити” ПСЖ футболчиси учун курашмоқда


Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Маркиньос мавсум якунида бошқа жамоага ўтиши кутилмоқда.

Telefoot нашрининг ёзишича, 22 ёшли бразилиялик футболчига “Барселона”, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари таклиф билан чиқишган.

Маркиньос ПСЖ таркибида 2013 йилдан бери тўп суриб келмоқда. Бу мавсум у Франция чемпионатида 26 ўйин ўтказиб, 2 голга муаллифлик қилган.