"МЮ" 2 дақиқа ичида иродали ғалабага эришди (Видео)

 

Европа Чемпионлар Лигаси 6-турида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида Москванинг ЦСКА клубига қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган ўйинда манкунианлар 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритишди. Биринчи бўлим якунида Витиньо шубҳали гол муаллифли бўлди.

Иккинчи бўлим ўрталарида Ромелу Лукаку ва Маркус Рэшфорд мос равишда 64 ва 66-дақиқаларда гол уриб, “МЮ”га муҳим ғалабани келтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!