“МЮ” 2 та 100 млн евролик футболчи сотиб олишга тайёрланмоқда




 

Хабарингиз бор, анчадан бери “Манчестер Юнайтед” Испаниянинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманни ўз таркибига қўшиб олиш учун курашмоқда. Ушбу форвард учун манкунианликлар камида 100 миллион евро сарфлашларига тўғри келади.

Шунингдек, “қизил иблислар” “Торино” ҳужумчиси Андреа Белоттини ўз томонларига оғдириб олишлари ҳам мумкин. Аммо ушбу футболчининг трансфер нарҳи ҳам 100 “лимон”ни ташкил қилади. Бу ҳақда The Independent нашри ҳабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, айни пайтда томонлар ушбу трансфер борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!