“МЮ” 20 ёшли иқтидор эгасини ўз сафига қўшиб олмоқчи

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси раҳбарияти “Аталанта” клуби ярим ҳимоячиси Франк Кессига эътибор қаратди.  

Mirror нашрининг маълум қилишича, “МЮ” вакиллари 20 ёшли ивуарлик футболчининг агенти билан алоқага чиқиб, унинг трансфери борасида музокара олиб борган.

Аввалроқ ёш иқтидор эгасига Лондоннинг “Челси” клуби қизиқиш билдирганди. Кесси жорий мавсумда “Аталанта”нинг 17 учрашувида майдонга тушиб, 7 голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!