МЮ 32 ёшли футболчи билан шартномани узайтирмоқчи

“Манчестер Юнайтед” раҳбарлари ярим ҳимоячи Эшли Янг учун янги шартнома тайёрламоқда. 32 ёшли футболчининг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2018 йил якунига етади. Бироқ клуб раҳбарлари унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмоқда ва улар янги шартнома таклиф этишмоқчи.

Инглиз нашрларида ёзишларича, Янгга йилига 6 млн фунт маошга эга бўлган шартнома таклиф этилади. Маълумот учун Янг бу мавсум МЮ сафида жами 11 баҳсда майдонга тушди ва шерикларини 3 бор голли узатма билан таъминлади.

Эшли Янг 2011 йил 18 млн евро эвазига “Астон Вилла”дан манкунианлар сафига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!