"МЮ" "Бавария" каби рақибларнинг кучли футболчисини йўлдан урмайди

 

 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия премьер-лигасида рақибларнинг энг кучли футболчиларини олиб бўлмаслигини таъкидлади. Германия чемпионатида "Бавария" айнан шундай йўл билан ўз мавқеини сақлаб турибди.

- Англия футболида янги босқич бошланган, - деди Жозе Моуриньо. - Бу ер Германия эмас. Бундеслигада "Бавария" мавсум бошланмай туриб чемпион бўлади. Мюнхенликлар ҳар йили Дортмундга келиб "Боруссия"нинг энг зўр ўйинчиларини олиб кетади. Роберт Левандоски, Марио Гётце ва Матс Хуммельс трансферлари бунга мисол.

Шунингдек, Моуриньо Германиядан бошқа чемпионатларда трансфер сиёсати ўзгариб кетганини ва трансфер бозорида ишлаш мураккаб жараёнга айланганини таъкидлади.

- Мен "Тоттенхэм"га бориб, уларнинг икки энг зўр ўйинчисини олиб келолмайман, - деди Жозе Моуриньо. - "Арсенал" ва "Челси" ҳам энг зўр футболчиларини бермайди. Англияда трансферлар орқали рақибни кучсизлантиролмайсиз. Улар кимнидир трасфер қилишга рози бўлса, демак у ўйинчи энди керак бўлмай қолган бўлади. Албатта, "Реал", "Барселона" ва ПСЖ ўзлари истаган футболчини трансфер қилмоқда.

Бундеслиганинг аксарият мураббийлари "Бавария"ни рақибларнинг етакчиларини ўз томонига оғидириб олишда айблайди.

SPORTS.uz

Comments

You must be logged in to commet!