“МЮ” “Челси”га қарши ўйинда ҳужумчиларидан фойдалана олмайди

13 март,2017, 16:03 671

“МЮ” “Челси”га қарши ўйинда ҳужумчиларидан фойдалана олмайди


“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Уэйн Руни жамоа машғулотларидан бирида жароҳат олган. У Фил Жонс билан тўқнашиб кетган ва номаълум муддатга сафдан чиқди. Шу сабаб у бугун Англия кубоги 1/8 финалида “Челси”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Бу “қизил иблислар” ҳужум чизиғидаги ягона муаммо эмас. Аввалроқ Златан Ибрагимович учта ўйинга дисквалификация қилинган эди. Антони Марсьяль эса жароҳат олган. Маркус Рэшфорднинг ҳам соғлиғида муаммо юзага келган.

ibrahimovic

Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо эса “Эвертон” билан ўйинда ҳужумда ҳаракат қилган Маруан Феллаинини ушбу позицияда яна бир марта синаб кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" - "МЮ" баҳси бугун тунда Тошкент вақти билан 00:45да старт олади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.