МЮ "Челси"нинг яна бир футболчисини сотиб олиши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегаснинг келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди.

“The Times” хабарига кўра, испаниялик футболчининг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилда якунига етди. Унинг хизматларига эса Жозе Моуриньо қизиқиш билдирмоқда.

Лондонликлар Фабрегас билан музокара ўтказишга ва янги  шартнома имзолашга розилар. “Челси” 30 ёшли футболчи билан фақатгина бир мавсумга узайтирмоқчи. Футболчининг ўзи эса икки йиллик шартнома тузилишини истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!