"МЮ" Де Хеага ўринбосарни "Милан"дан топди


“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти “Милан” дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани ёзда жамоадан кетиши кутилаётган Давид де Хеага муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Агар испаниялик футболчи “МЮ”ни тарк этадиган бўлса, клуб 18 ёшли “Милан” посбони Доннаруммани таркибга қўшиб олиш учун 75 млн евро сарфлашга тайёр, дея хабар беради Telelombardia нашри.

Ёш дарвозабоннинг “россонерилар” билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йилда якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!