“МЮ” Гризманни жуда бой қилмоқчи

24 май,2017, 09:02 637

“МЮ” Гризманни жуда бой қилмоқчи

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Атлетико” клуби ва Франция термаси ҳужумчиси Антуан Гризманнга бўлган қизиқишини янада кучайтирди.

Marca нашрининг хабар беришича, манкунианлар иқтидорли футболчига йилига 14 миллион евро тўлашга тайёр. Гризманн “МЮ”нинг Европа Лигаси финалидан кейин қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Агар “Манчестер Юнайтед” финал баҳсида “Аякс”дан устун келиб, ЕЧЛга йўлланмас олса, франциялик футболчи Англияга кўчиб ўтади.

Антуан Гризманн якунига етган мавсумда Испания чемпионати доирасида 36 ўйин ўтказиб, 16 та гол ва 8 та голли пасга муаллифлик қилди.