“МЮ” Гризманни олишдан воз кечда ва икки суперҳужумчини кутмоқда

7 март, 09:00 423

 

Ёзги трансферлар мавсумида таркибюини кучайтиришни мақсад қилган “Манчестер Юнайтед” суперфутболчиларни қидиришда давом этмоқда. Жозе Моуриньо бир йилдан бери жамоага таклиф қилинаётган “Атлетико” тўпурари Антуан Гризманни олиш фикридан воз кечди.

Маълумотларга қараганда, манчестерликлар Гризманндан кучли икки нафар ҳужумчининг трансфери бўйича иш бошлаган.

Энди “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Бавария”нинг 25 ёшли тўпурари Роберт Левандовски ва “Монако” таркибида порлай бошлаган 18 ёшли Кильян Мбаппени олишга ҳаракат қилмоқда.

Гарчи Антуан Гризманн “МЮ” билан шахсий шартномаси ва ўйин рақами бўйича келишувга эришганига қарамай, Манчестерга кўчиб ўтмайдиган бўлди.

SPORTS.uz