“МЮ” Ибрагимович билан шартномани узайтирмоқчи

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти жамоанинг швециялик форварди Златан Ибрагимович билан ўзаро ҳамкорликни давом эттиришни режалаштиряпти. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, “қизил иблислар” 36 ёшли форварднинг тиззасидан олган жиддий жароҳатидан тузалаётганидан мамнун ва тез орада у билан музокараларни бошламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, томонлар ўтган йилнинг ёзида 1+1 кўринишидаги шартномани имзолаган эдилар. Айни шунга кўра “МЮ” Златан билан келишувни яна бир йилга узайтириши мумкин.

Маълумот учун, Ибрагимович якунланган мавсум АПЛнинг жами 28та баҳсида майдонга тушган ва рақиблари дарвозасини 17 марта ишғол этишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!