“МЮ” Ибрагимович ўрнига Левандовскини олиб келмоқчи

6 апрель,2017, 13:10 693

“МЮ” Ибрагимович ўрнига Левандовскини олиб келмоқчи


“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Роберт Левандовскини Златан Ибрагимовичга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Don Balon нашрининг хабара беришича, Моуриньо полшалик ҳужумчини Премьер-лигага олиб келиб, ўзини бу ерда синаб кўриши учун имконият бермоқчи.

Бироқ Роберт Левандовски билан музокараларга “Манчестер Юнайтед”нинг мавсум якунида ЕЧЛга чиқа олмай қолиши катта тўсиқ бўлиши мумкин. Ҳозирда “қизил иблислар” АПЛнинг кучли тўртлигига кириш учун кичик имкониятга эга ёки Европа Лигасида зафар қучиши талаб қилинади.

Lewandowski

Роберт Левандовски “Бавария” сафида 89 ўйинда 71 голга муаллифлик қилган.