“МЮ” Жозе Моуриньо нархини белгилади

19 ноябрь,2017, 10:31 821

“МЮ” Жозе Моуриньо нархини белгилади

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньо ўз клубида кўрмоқчи бўлганлар учун нарх белгилади.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, манкунианлар португалиялик мутахассиснинг товон пулини рекорд миқдорда – 20 млн фунт қилиб белгилади. Шу йўл орқали “МЮ” Моуриньони ўзида сақлаб қолмоқчи.

Қайд этиш керакки, тажрибали мутахассисга ПСЖ қизиқиш билдираётганди. Жозе Моуриньонинг “МЮ” юилан амалдаги келишуви 2019 йилнинг ёзида якунига етади.