“МЮ” Линделёф учун “Бенфика”га қанча тўлагани маълум бўлди

11 июнь, 15:34 286

“МЮ” Линделёф учун “Бенфика”га қанча тўлагани маълум бўлди

Лиссабоннинг “Бенфика” жамоаси ҳимоячиси Виктор Линделёфнинг “Манчестер Юнайтед”га ўтганини тасдиқлади. Португал клубининг расмий сайтида ёзилишича, инглизлар Линделёф учун “Бенфика”га 35 млн евро тўлаган.

Шунингдек, яна 10 млн еврони турли бонуслар сифатида тўланиши ҳам алоҳида эътироф этилган.

Маҳоратли футболчи Манчестерда тиббий кўрикдан ўтади ва расман шартнома имзоланади. Бу ҳақда тез орада эълон қилинади.

Якунланган мавсумда 22 ёшли швед Португалия чемпионатида 32 та ўйин ўтказди ва битта гол киритишга муваффақ бўлди.