"МЮ" Матич борасидаги хабарларни рад этди

25 июнь,2017, 16:40 421

“Манчестер Юнайтед” клуби “Челси” ярим ҳимоячиси Неманья Матич билан келишувга эришгани ҳақидаги хабарларни инкор этди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ “Челси” агар “Монако”дан Тьемуа Бакайокони сотиб олса, Матич билан ҳайрлашии мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Сербия терма жамоаси аъзоси айни дамда “қизил иблислар” бош мураббийи ҳисобланган Жозе Моуриньо билан “Челси”да бирга фаолият олиб борган.