"МЮ" Матюидига ПСЖдан кўпроқ бермоқчи

19 июнь,2017, 11:00 201

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Блез Матюиди яна бир топ клубнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Хабарларга қараганда 30 ёшли футболчи учун нафақат “Ювентус”, балки “Манчестер Юнайтед” ҳам кураш бошлаган. Манкуанликлар футболчига ПСЖдан кўра кўпроқ маош беришга тайёр. Айтиш керакки, Матюиди айни дамда Париж клубидан ойига 698 минг евро олмоқда.

Франция терма жамоаси аъзоси агар ПСЖ унга асосий таркибдаги ўрнини кафолатламаса ва янги шартнома таклиф қилмаса, у ҳолда у бошқа жамоа сафига ўтиб кетади. Матюидининг келажагига у таътилдан қайтганидан сўнг ойдинлик киритилади.