“МЮ” Мемфис Депайнинг нархини эълон қилди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячи Мемфис Депайни сотишга тайёр ва унинг нархини эълон қилди.

Mirror нашрининг маълум қилишича, “қизил иблислар” 22 ёшли ярим ҳимоячи учун 17,5 миллион фунт ва қўшимча бонуслар сўрамоқда.

Аввалроқ Франциянинг “Лион” клуби голландиялик футболчи учун 13 миллион фунт таклиф қилганди, аммо уни бу суммага сотмади.

Эслатиб ўтамиз, Мемфис Депай 2015 йилда ПСВдан 25 миллион фунт эвазига “МЮ”га ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!