"МЮ" Мората учун 70 млн евро таклиф қилмоқда, "Реал" эса 80-90 млн талаб қилмоқда

“Манчестер Юнайтед” испаниялик ҳужумчи Альваро Моратанинг трансфери учун “Реал”га 70 млн евро таклиф қилди, бироқ мадридликлар бунга рози бўлишмади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 24 ёшли футболчи учун 80-90 млн евро атрофида маблағ талаб қилмоқда. Таъкидлаш керакки, Мората айни дамда ўзининг энг юқори формасида ҳаракат қилмоқда ва шу боис Испания терма жамоасининг асоси ҳужумчисига айланган. Бу эса “Реал”га унинг нархини ошириши учун асосий сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, Мората якунланган мавсум Ла Лиганинг 26та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!