"МЮ" Моратанинг нарҳини оширди, аммо "Реал"...

"Манчестер Юнайтед" клуби қандай қилиб бўлмасин ёзда "Реал" ҳужумчиси Альваро Моратани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
The Guardian нашрининг хабар беришича, манкуанликлар 24 ёшли испаниялик футболчи учун "қироллик клуби"га 60 млн фунт (69 млн евро) таклиф қилишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, "МЮ" дастлаб Мората учун "Реал"га 52 млн фунт 60 млн евро) таклиф қилган ва рад жавобини олган эди. Маълумотларга кўра, мадридликлар Альварони 90 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!