"МЮ" Перишич учун 40 млн евро бермоқчи, "Интер" 55 млн сўрамоқда

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳамон “Интер” ярим ҳимоячиси Иван Перишични сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Calciomercato нашрининг хабар беришича, томонлар футболчининг трансферида 15 млн еврога келиша олишмаяпти. Аниқроғи, “МЮ” 28 ёшли хорват учун 40 млн евро таклиф қилаётган бўлса, “нерадзуррилар” 55 млн евро талаб қилишмоқда. Ўз навбатида Перишичнинг ўзи ҳам инглиз клубига ўтишга розилик берган.

Шунингдек, Хорватия терма жамоаси аъзоси учун ПСЖ ва "Челси" каби жамоалар ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Иван жорий мавсум Италия А Сериясининг 36та турида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

"Челси" ҳам Перишични ўзига чорламоқда>>>

ПСЖ Перишич учун 55 млн евро беришга тайёр>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!