"МЮ" Погбани ёнига супер ярим ҳимоячи олади

 
"Монако" ва Франция ёшлар терма жамоаси етакчиси Тьемуэ Бакайоко қишки трансеферлар вақтида "Манчестер Юнайтед" таркибига қўшилиши мумкин.
 
Жозе Моуриньо анчадан буён майдон марказида Поль Погбага ёрдам берадиган жисмонан бақувват ярим ҳимоячи қидираётган эди. Манчестерликлар ёш футболчи учун 40 миллион фунт сарфлашга тайёр эканини билдиришган ва клуб скаутлари Бакайоко ҳақида маълумот тўпламоқда.
 
Шу ўринда "Челси" ҳам ушбу футболчини ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Қишда "Челси"нинг бразилиялик вакили Оскар 60 миллион фунт эвазига Хитой клубига ўтади. Лондонликлар бу трансфердан келган маблағни Бакайокони олиб келишга сарфламоқчи. Жамоа мураббийлари франциялик ярим ҳимоячи Оскарнинг ўрнида тўпа суради.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!