МЮ "Реал"га Де Хеанинг трансфер нархини айтди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти "Реал" жиддий қизиқиш билдираётган посбон Давид Де Хеанинг трансфер нархини эълон қилди.

Унга кўра “қизил иблислар” тажрибали дарвозабонини “Сантьяго Бернабеу”га 130 миллион евродан камига қўйиб юборишмайди.

Маълумот учун, Де Хеа жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида жами 39та учрашувда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 30та тўп олиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!