“МЮ” Рохо ва Ибрагимовичнинг жароҳати жиддий эканлиги ҳақидаги хабарни тасдиқлади

Аввал хабар берганимиздек, УЕФА Европа лигаси чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ва “Андерлехт” жамоалари учрашувида “қизил иблислар”нинг икки нафар футболчиси жиддий жароҳат олишган эди.

Ҳужумчи Златан Ибрагимович ва ҳимоячи Маркос Рохоларнинг олган жароҳатлари якунда ҳақиқатдан ҳам ўта жиддий бўлиб чиқди. Бу хабарни манкуанликлар ҳам расман тасдиқлашди.

Эслатиб ўтамиз, юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала футболчи учун мавсум якунланди. Уларнинг тўлиқ соғайиб кетишлари учун қанча вақт талаб этилиши эса тез орада ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Маълумот учун, Ибрагимович жорий мавсум Англия премьер-лигасининг 28та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17та гол ёздириб қўйишга эришган эди. Рохо эса АПЛнинг 21та баҳсида майдонга тушган.

Ибрагимович ярим йил футбол ўйнолмаслиги мумкин

"МЮ" Рохони мавсум сўнггига қадар йўқотди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!