"МЮ" Хамес Родригес учун 80 млн евро тўламоқчи

28 июнь, 11:05 309

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес агар жамоани тарк этса, унинг ”кўчада қолмаслиги” аниқ. Боиси, унга Европанинг бир қатор кучли жамоалари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Эслатиб ўтиш жоизки, колумбиялик футболчи етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётганлиги сабаб, мавсумлар оралиғида “қироллик клуби”ни тарк этишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Милан шаҳрининг ики клуби – “Интер” ва “Милан” Хамеснинг нархини 80 млн еврога баҳолаган эди. Бироқ, Mediaset Premium нашрининг хабар беришича, 25 ёшли футболчига айни дамда “Манчестер Юнайтед” жиддий эътибор қаратмоқда.

"Милан" Хамес Родригес учун курашга қўшилди 

ПСЖ Хамес Родригес трансфери учун 75 млн евро сарфламоқчи